Кўрилди

Алиментчи қамалди

“Нега?” деган савол туғилиши мумкин. Албатта, бунга жавоб бор.

Судда аниқланишича, ҳуқуқбузар Ташрифжон Алимов 2008 йили Д.алимова билан турмушлари давомида 1 нафар фарзанди бўлишига қарамасдан бирга яшамай қўйган ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2009 йил 25 июнь кунги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жабрланувчи Д.Алимова фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Т.Алимов жами бўлиб икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида 52 миллион 748 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келди.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида ҳуқуқбузар бўлган Т.Алимовдан ундирувчи Д.Алимова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш бўйича  Фарғона туманлараро судининг 2009 йил 25 июндаги суд буйруғи асосида чиқарилган ижро ҳужжати юритилган бўлсада, бироқ ҳуқуқбузар Т.Алимов икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида жами 52 миллион 748 мингсўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаверди. Т.Алимов бир неча маротаба алимент пулларини тўлаши тўғрисида огоҳлантирилганлигига қарамасдан у алимент пулларини тўламаслигини маълум қилди.

Суд жараёнида жабрланувчи Д.Алимова ҳақиқатан ҳам ҳуқуқбузар Т.Алимов билан турмуш қурганлигини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлиб, оилавий келишмовчиликлар натижасида 2008 йилдан бирга яшамай қўйишганлигини, суд буйруғи билан Т.Алимовдан унинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули ундириш белгиланганлигини, лекин Т.Алимов унга алимент пулларини тўлиқ тўламаганлигини, бир неча бор Т.Алимовдан алимент пулларини беришлигини сўраганида, ҳар доим у алимент пулларини бермаганлигини, натижада Т.Алимовни қарздорлиги ҳозирда катта миқдордаги суммани ташкил қилаётганлигини, шу сабабли Т.Алимовга нисбатан қамоқ билан боғлиқ жазо тайинлашни сўради.

Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, атрофлича муҳокама қилиб, ҳуқуқбузар Т.Алимовга нисбатан жазо тайинлашда, енгиллаштирувчи ҳолат сифатида шахсини, оилавий шароитини, қилмишига иқрор ва пушаймонлигини, оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини инобатга олиш билан бирга, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган моддий зарар умуман қопланмаганлигини, жабрланувчининг талабини, ушбу кодексга мувофиқ қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар тоифасига кирмаслигини инобатга олиб, маъмурий қамоқ билан боғлиқ жазо тайинлашни ҳамда унинг оилавий шароитини, ҳеч қаерда ишламаслигини, алимент қарздорлигини ҳам тўламаганлигини ҳисобга олиб, маъмурий қамоқ харажатларидан озод қилишни лозим топди. Ва суд ҳуқуқбузар Т.Алимовдан жабрланувчи Д.Алимова фойдасига етказилган 52 миллион 748 минг сўм миқдоридаги моддий зарарни ундириш бўйича ижро харакатлари давом эттирилаётганлигини инобатга олишни лозим топди.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар Алимов Ташрифжон Маъмирович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

С.ҚУРБАНОВ, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар маъмурий судининг раиси. 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *