Кўрилди

Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Бугунги кунда долзарб ва муаммоли масалалардан бири ота-онанинг вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловини ўз вақтида бажармаслиги ёки бажаришдан бўйин товлаши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундиилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икии ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,- ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

Шунингдек биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади деб белгиланган.

Маъмурий судлар томонидан қонунда белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаган оталарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлланиб келинмоқда.

Хусусан, О.М фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2015 йил 02 октябрдаги суд буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Г.Б фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/3 қисми миқдоридаалимент ундирилиши белгиланган бўлсада, О.Малабоев 2018 йил январь ойидан 2020 йил ноябрь ойига қадар жами 25.201.000 сўм миқдорида алиментпулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Мазкур маъмурий иш Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар О.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Улуғбек Ахмедов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.                                                                

Махкамжон Абдубаннабов, Қувасой шаҳар маъмурий судининг раиси.       

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *