Кўрилди

Алимент пуллари биртатўла тўланди

Қарздор ўз фарзанди учун алиментни у 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2014 йил 31 декабрдаги буйруғи билан фуқаро Юлдашев Лочинбекдан ундирувчи Юлдашева Нигора фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Қарздор Л.Юлдашев 5-6 йил давомида алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келди, сўнгги ойларда унинг алимент қарздорлиги 2 миллион 400 минг сўмни ташкил қилиб қолди. Давлат ижрочиси қарздор билан юзма-юз бўлиб, унинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари вужудга кела бошлаганлигини тушунтирганида, қарздор нафақат 2020 йил 1 май ҳолатига ҳисобланган 2 миллион 400 минг сўм қарздорликни, балки вояга етмаган фарзандлари вояга етгунга қадар бўладиган барча қарзларини тўлаб беришини маълум қилди.

Жорий йилнинг 12 май куни келишилганидек, Бюронинг Фарғона туман бўлимига қарздор Л.Юлдашев ва ундирувчи Н.Юлдашевалар ташриф  буюришди. Қарздор 3800 АҚШ доллар миқдоридаги пул маблағларини фарзандлари вояга етгунга қадар ҳисобланган 38 миллион сўм пул ҳисобида ундирувчи Л.Юлдашевага ихтиёрий равишда топширди.

Ундирувчи Л.Юлдашева ушбу алимент пулларини фарзандлари учун атаб қурилаётган уй-жой қурилиши учун сарфлашлигини маълум қилиб, Бюро ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *