Кўрилди

Алдоқчи фермер

Одилжон Шокиров ўзи бошчилик қилаётган “Фар Шокир Ота” фермер хўжалигининг экин ер майдонларини бир қисмини фуқароларга турар-жой қуриб олишлари учун томорқа участкаси сифатида ноқонуний сотганлиги фош бўлди.

Одилжон Шокиров ўзи бошчилик қилаётган “Фар Шокир Ота” фермер хўжалигининг экин ер майдонларини бир қисмини фуқароларга турар-жой қуриб олишлари учун томорқа участкаси сифатида ноқонуний сотганлиги фош бўлди.

“Фар Шокир Ота” фермер хўжалиги раҳбари Одилжон Шокиров дастлабки тергов-суриштирув ва суд жараёнларида раҳматли таниши А.Насритдинов (унинг қисми ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-банди билан тугатилган) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, тасарруфидаги фермер хўжалигининг экин ер майдонларини бир қисмини фуқароларга турар-жой қуриб олишлари учун ноқонуний тарзда катта пулларга сотганлигини гёўки фуқаролардан олинган пулларнинг бирон сўмига ҳам хиёнат қилмай раҳматли А.Насритдиновга олиб берганлигини билдирсада, гувоҳлик берган жабрланувчилар бунинг аксини айтиб кўрсатма беришди.

Чунончи, жабрланувчининг қонуний вакили Лолахон Қобулова судда Деҳқонов Умаралининг онаси эканлигини, 2010 йилда О.Шокировдан турмуш ўртоғи О.Деҳқонов ҳар бири 0,12 гектардан бўлган иккита чек ерни 3 миллион сўмдан, жами 6 миллион сўмга сотиб олганлигини, пулларни бўлиб-бўлиб берганлигини. Ўзи ҳам О.Шокировга 3-4 маротаба 300-400 АҚШ долларидан берганлигини. О.Шокиров ҳужжатни бирор шахс орқали тайёрлаб беришини айтмаганлигини. О.Шокировнинг депозит ҳисоб рақамига тўлаган суммадан зарарини ундириб бериб, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўради.

Жабрланувчи Валиев Бахтиёрнинг билдиришича, 2012 йил май ойида «Фар Шокир ота» фермер хўжалиги раҳбаридан ер майдонидан уй-жой қуриб фойдаланиш учун 0,12 гектарини 5 миллион сўмга сотиб олган. Уйидаги новвоси ва қўйини 2012  йил май ойида сотиб, О.Шокировга пулини берган.

Жабрланувчи Насрулло Қўлдашев ҳам 2013 йил фермер хўжалиги раҳбаридан уй-жой қуриш учун ер майдонини олган. Шахсларга сотаётган ер майдонларининг тегишли тартибда ҳужжатлари бор-йўқлигини сўраганида, ер майдонига уй-жой қуриб фойдаланиб туришини, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини билдирган. 2013 йили сентябрь ойида О.Шокировга 3 миллион сўмни тўлиқ бериб, фермер хўжалигининг ер майдонидан 0,11 гектарини сотиб олган. О.Шокировдан ушбу ернинг ҳужжатларини икки маротаба сўраганида, у ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, лекин тақдим қилмаган.

Худобердиев Хурсаналига 2013 йил апрель ойи охирида «Фар Шокир ота» фермер хўжалиги раҳбари О.Шокиров “Гулистон” маҳалласи, “Чўянобод” кўчасида чек ерлари борлигини ва ушбу ерларни сотишини айтган. О.Шокиров 0,12 гектардан бўлиб-бўлиб қўйган чек ерларни бориб кўргач 0,12 гектарини 3 миллион сўмдан сотишини О.Шокиров айтган. О.Шокировдан ернинг ҳужжатларини сўраганида, у ҳужжатларни қилиб беришини айтиб, иккита 0,12 гектар чек ерга О.Шокировга ҳар бири учун 3 миллион сўмдан, жами 6 миллион сўмни акаси Раҳмоналини гувоҳлигида берган.

Қодир Пўлатов 2013 йил сентябрь ойида фермер хўжалиги раҳбари О.Шокировдан фермер хўжалигида заҳира ер майдони борлигини, 5 миллион эвазига 0,12 гектар ажратиб беришини эшитгач, ерга уй-жойни қуриб фойдаланиб туришини, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини эшитиб рози бўлиб, 5 миллион сўмни яшаш уйида О.Шокировга берган. Фермер хўжалигини бошоқли дондан бўшаган қисмидан 0,12 гектар ажратиб берилгач, ер майдонига уй қуриб, фарзанди Р.Пўлатов оила аъзолари билан кўчиб чиқиб олган.

Дилмурод Қўрчиев ҳам 2013 йил сентябрь ойи “Фар Шокир ота” фермер хўжалиги раҳбари О.Шокировдан томорқа учун ер олганлардан бири. У фермер хўжалигининг заҳира ер майдонини 0,12 гектарини 5 миллион сўмга сотиб олган. О.Шокиров унга ер майдонига уй-жой қуриб фойдаланиб туришини, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтганидан сўнг фермер хўжалигининг бошоқли дондан бўшаган ер майдонидан 0,12 гектарига эгалик қила бошлаган. Кейинчалик О.Шокировдан ер майдонининг ҳужжатларини талаб қилганида, у ҳужжатлар борлигини билдириб, лекин тақдим қилмаган.

Бахтиёр Валиев 2013 йилнинг куз фаслида “Фар Шокир ота” фермер хўжалиги раҳбари О.Шокиров фермер хўжалигининг 0,12 гектар ер майдонини 5 миллион сўмга сотишини эшитиб, рози бўлиб О.Шокировга 5 миллион сўм берган О.Шокиров 1-2 ойда ернинг ҳужжатларини тайёрлаб беришга ваъда бериб, лекин ҳужжатни тайёрлаб бермаган. О.Шокиров бу ер майдонига пахта ва буғдой экинлари экиб келган.

Инобатхон Арипова ҳам 2013 йил  куз фаслида фермер хўжалиги раҳбаридан ер майдонининг 0,12 гектарини уй-жой қуриш учун сотаётганлигини эшитиб, унинг олдига борган. О.Шокиров билан 2,5 миллион сўмга 0,12 гектар ер майдонини сотиб олишга келишиб, сотиб олган. 2014 йилда ерга терак кўчатлари экиб олган. О.Шокиров ернинг ҳужжатлари борлигини айтгану лекин бермаган.

Содиқжон Шоматов фермер хўжалиги раҳбаридан 2015 йил ноябрь ойларида Ёзёвон тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 430-сонли контуридан 0,12 гектар ер майдонини 5 миллион сўмга А.Чўянов гувоҳлигида сотиб олган. Пулни икки бўлиб яшаш уйини олдида берган. О.Шокиров ернинг турар-жой шаклида уй қуришга ҳужжатлари борлигини, ҳужжатларни беришини айтгану лекин ҳужжатларни бермаган.

Азамжон Ғофуров Ёзёвон туман “Марказий Фарғона” ММТП ҳудудидаги “Истиқбол Имконият Имкон” фермер хўжалигида механизатор бўлиб ишлаган вақтида,  “Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Фар Шокир Ота” фермер хўжалиги раҳбари О.Шокиров билан оғзаки келишган ҳолда экин ер майдонларига 5 миллион сўмлик техника хизмати кўрсатган. 2015 йили баҳор ойида О.Шокиров кўрсатилган техника хизматлари учун ўзига тегишли бўш турган ер майдонидан уй-жой қуриш учун мўлжаллаб 0,12 гектар майдонни беришини билдирган. У рози бўлиб, 0,12 гектар ер майдонини олган. О.Шокировдан ернинг ҳужжатларини икки маротаба сўраганида, ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, лекин тақдим қилмаган.

Комилжон Деҳқоновга эса О.Шокиров 2015 йил май ойида фермер хўжалигига тегишли ва маҳаллага чек ер учун ажратиладиган ерлигини айтиб, 0,20 гектар ерни 8 миллион сўмга сотган. Ер учун 8 миллион сўмни О.Шокировга ўзининг яшаш уйида санаб берган О.Шокировдан чек ер учун ҳужжатларни сўраганида, у ушбу жойга уй-жой қурганидан сўнг кадастр бўлимига бориб, ҳужжатларни бемалол қилиб олишини айтган. Ҳозирда алданганлигини билган.

Музаффар Арипов 2016 йил кузида “Фар Шокир ота” фермер хўжалиги раҳбари О.Шокировдан уй-жой қуриш учун 0.12 гектар ер майдони беришини сўраганида, 9 миллион сўмга 0.12 гектар ерни уй-жой қуриш учун ажратиб беришини билдириб, ер майдонига уй-жой қурса, тегишли тартибда ҳужжат қилиб беришини билдириб, 2016 йил куз ойи якунида 2 миллион сўмни О.Шокировга берган. Қолган 7 миллион сўмни 2017 йил якунига қадар берган, ер майдонига уй-жой қуриб, тегишли ҳужжатларини сўраганида, ҳужжатларни тезлаштириб беришини билдириб, алдаб юраверган.

Маҳсуджон Ариповга 2016 йил январь ойида О.Шокиров 0,12 гектар чек ер майдони борлигини, 9 миллион сўмга сотишини айтган. У рози бўлиб, бошида 1,5 миллион сўм, кейин бўлиб-бўлиб 2016 йил охиригача қолганини тўлаган. О.Шокировдан ернинг ҳужжатларни сўраганида, ҳужжатларни қилиб беришлигини айтиб, алдайвергач, ердан турли хил экинлар экиб фойдаланиб келаверган.

Яқинда бўлиб ўтган суд жараёнида О.Шокировга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлиги, ёши, жабрланувчилар Д.Қўрчиев, А.Ғофуровга етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини, зарарни қоплаш учун 58 миллион 500 минг сўм Фарғона вилоят ИИБнинг депозит ҳисоб рақамига тўлаганлигини, оилавий шароити, 5 нафар фарзанди борлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиб, суд Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми санкциясида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди.

Суд ҳукми билан О.Шокировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

О.Шокиров “Ипотека-банк” АТИБ Фарғона вилоят бўлимидаги Фарғона вилояти ИИБ депозит ҳисоб рақамига зарарни қоплаш учун ўтказган 58 миллион 500 минг сўм жабрланувчилар:

Деҳқонов Умарали Олимжон ўғлига олти миллион сўм,

Валиев Бахтиёр Баннобовичга беш миллион сўм;

Худойбердиев Хурсанали Абдулхамитовичга олти миллион сўм;

Пўлатов Қодир Хамидовичга беш миллион сўм;

Қўлдашев Насрулло Султоналиевичга уч миллион сўм;

Арипова Инобатхон Усмоновнага икки миллион беш юз минг сўм;

Деҳқонов Комилжон Мадаминовичга саккиз миллион сўм;

Арипов Музаффар Эрматовичга тўққиз миллион сўм;

Шоматов Садиқшер Солибоевичга беш миллион сўм;

Арипов Маҳсуджон Эрматовичга тўққиз миллион сўм бериладиган.

Суд жабрланувчилар Д.Қўрчиевга етказилган 25 миллион сўм ва А.Ғофуровга етказилган 25 миллион сўм зарар қопланганлигини инобатга олиб, ушбу масала суд муҳокамасидан чиқарилганини билдирди.

Муҳиддин ДЖУРАБОЕВ,

Ёзёвон туман прокурори ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *