Кўрилди

Қай бири оғирроқ ёки эшагидан тўқими қиммат тушганда…

Амалдаги қонунчиликка биноан маст холда транспорт воситасини бошқарганлик учун қаттиқ жазо чоралари белгиланган. Мазкур холатни билмайдиган фуқаролар жуда кам топилса керак. Кўпинча одамлар ичида “Фалончи 01 га тушибди, праваси хам кетибди, 6 миллион сўм жарима хам тўлабди” деган гап сўзлар қулоғимизга тез-тез чалинади. Хақиқатан хам, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисмига мувофиқ маст холда транспорт воситасини бошқарганлиги учун хайдовчига нисбатан бир йил олти ойдан уч йилгача муддатга хайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилиб, базавий хисоблаш миқдорининг 25 баравари (беш миллион беш юз етмиш беш минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс                 131-моддасининг 2-қисмида хайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг маст холатда транспорт воситасини бошқарганлиги учун базавий хисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима (саккиз миллион тўққиз юз йигирма минг) ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ушбу Кодекс 131-моддасининг 3-қисмида маст холдаги шахсга транспорт воситаси бошқарувини топширганлик учун жавобгарлик белгиланган. Эътиборли жиҳати шундаки, қонун чиқарувчи маст холда транспорт воситасини бошқарган шахсга нисбатан, маст холдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришга топширганлик учун қаттиқроқ жазо чорасини белгилаган. Яъни, маст холдаги шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топшириш икки йилдан уч йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум қилиниб, базавий хисоблаш миқдорининг            25 баравари миқдорида жарима билан жазоланиши назарда тутилган.

Фарғона шаҳрида яшовчи ИФ ва ММ лар жорий йилнинг 13 июнь куни ИФга тегишли “Каптива” русумли автомашинада шахар ҳудудида жойлашган ошхонага кечки овқатни бирга ейиш учун боришади ва бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Уйга қайтиш керак бўлганда ИФ маст холда транспорт воситасини бошқариш учун жавобгар бўлишидан қўрққанлиги ёки маст бўлиб қолганлиги ёхуд бошқа сабабга кўра, ўзига тегишли “Каптива” русумли автомашина бошқарувини ММга топширган. ММ эса маст холда транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган. ММ га маст холда транспорт воситасини бошқаргани учун, ИФ га эса маст холдаги шахсга транспорт бошқарувини топширганлиги холати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур маъмурий иш 2020 йил 11 июль куни Сўх туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб ИФ ва ММга нисбатан қонун доирасида жазо чоралари тайинланди.

Сўх туман маъмурий судининг раиси Бахтиёр Юлдашев

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *