Кўрилди

Адлия тақдимнома қиритшга мажбур бўлди

Чунки, Бешариқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ипак қурти парваришини амалга оширган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхати тўлиқ шакллантирилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қўшимча тўланиши лозим бўлган 700 минг сўмдан пулнинг берилиши  кечиктирилаётган эди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом” талабига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги 4700-сонли “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 6-бандида жорий йилнинг май ойида «Бир хонадонга ­­­- бир қути ипак қурти» тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилишини ташкил этиш, 2020 йилнинг май-сентиябрь ойларида инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан пилла етиштириш мавсумида белгиланган ҳосилни олган ишсиз, кам таъминланган оилаларга, ҳар бир қути ипак қурти учун қўшимча 700 минг сўм қўшиб бериш белгиланган.

Қарордан кўзланган мақсад, пандемия шароитида иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб қолган аҳолининг бир қисмини ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ишсиз қолган шахсларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш учун Республика бюджетидан етарли миқдорда маблағ ҳам ажратилган.

Бироқ, Бешариқ туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кам таъминланган, ишсиз фуқароларнинг аниқ рўйхати шакллантирилмаганлиги сабабли пандемия шароитида олдин шакллантирилган рўйхатга киритилмаган ипак қурти парвариш қилган фуқаролардан ишсиз қолиб, иқтисодий шароити оғирлашган фуқароларнинг молиявий шароитини қарор ижросига маъсул идоралар мутахассислари билан биргаликда ўрганилиб, таҳлил қилиниб, агар уларнинг шароитлари оғирлашганлиги аниқланиб, қарорда назарда тутилган тоифага мансуб бўлиб қолган бўлсалар, уларга қўшимча тўловни ундириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш керак бўлмоқда.

Қарор ижроси туманда тўла таъминланмаётганлиги сабабли ҳам ипак қуртини парвариш қилган фуқаролар пандемия шароитида ночор иқтисодий аҳволга тушиб қолганлиги белгиланиб, турли идораларга уларни кам таъминланган, ишсиз деб тан олишиб, қарорда белгиланган 700 минг сўмлик қўшимча ҳақни олиб беришни сўраб мурожаат қилмоқдалар.

Масалан, туман адлия бўлимига фуқаролар А.Ҳолиқов, О.Султонова, Ш.Аҳмедов, Н.Каримова, Ф.Ибрагимова, Х.Мамасолиев ва бошқалар мурожаат қилиб, улар ўз мурожаатида жорий йилнинг апрель-май ойларида хонадонида бир қутидан ипак қуртини парваришлаб,  ипак қуртини парвариш қилганилиги учун тўланиши лозим бўлган 700 минг сўм миқдоридаги пулларни ундиришда амалий ёрдам сўради.

Уларнинг мурожаатларида кўрсатиб ўтилган талаблари мурожаатни ўрганиш давомида асосли эканлиги ўз тасдиғини топиб, уларга 700 минг сўм миқдоридаги қўшимча ҳақлари туман АБКМ томонидан тўлаб берилди.

Гап шундаки, қарорнинг ижросини таъминлашда йўл қўйилган қонунбузилишлар Республика бюджетидан ажратилган маблағларни ўзлаштиришда ва ипак қурти парвариш қилган фуқароларга қўшимча ҳақ тўлашда кечикишларга олиб келди.

Оқибатда, қарор ижроси таъминлашга маъсул идоралар томонидан таъминланмаётганлигидан норози бўлган бир гуруҳ ипак қурти парвариш қилган фуқаролар 700 минг сўмлик қўшимча ҳақни ундириб беришни сўраб, туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Қарорда 700 минг сўм миқдорида қўшимча ҳақ олиши мумкин бўлган тоифа ­- бу кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йи 18 февралдаги 5938-сонли “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг туман бўлимларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари  ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат эканлиги белгиланган.

Бу вазифаларни белгилаш учун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар рўйхати тўлиқ шакллантирилиб, улар доимий таҳлил қилиниб, янгиланиб борилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 апрелдаги 3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом” талабларига кўра, Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга мазкур органларнинг фаолиятида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Келгусида юқоридаги каби қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйиш ва бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан Бешариқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритиш лозим бўлди.

Тақдимномада мавжуд ҳолатларни Бешариқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқиб, масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги 4700-сонли “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини тўлиқ ижросини таъминлаш чораларини кўриш;

ипак қурти парваришлаган кам таъминланган, ишсиз ахолига 700 минг сўм миқдоридаги пулларни ундириб бериш чораларини кўриш;

Адлия бўлими ходимининг иштирокини таъминлаш учун тақдимномани кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида бўлимга хабар бериш;

Тақдимнома юзасидан амалга оширилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирлар ҳақида 2020 йилнинг  20 июль кунига қадар туман адлия бўлимига (йиғилиш баённомаси ва кўрилган чора-тадбирларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) маълумот бериш сўралди.

Э.ҒОФУРОВ, Фарғона вилояти, Бешариқ туман адлия бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *