Кўрилди

Адлия бошқармасида – матбуот анжумани

Шу йил 17 декабрь куни Фарғона вилоят Адлия бошқармасида “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва долзарб жиҳатлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Фарғона вилояти Қурилиш бош бошқармаси, Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри, вилоятда фаолият кўрсатаётган ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманини Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Таджибаев олиб борди.

–Кейинги йилларда юртимизда жуда кўплаб самарали ислоҳотлар ва умуминсоний қоидалар асосида Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари ҳаётимизга кириб келмоқда, – деди А.Таджибаев. – Айниқса, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлаётган Ер қонунчилиги ва ер билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар фаолиятимиз давомида учрамоқда.

Бу борада кўплаб қонун ҳужжатларни амалга киритилиши тизимли равишда йўл қўйиб келинаётган камчиликларни олдини олишга ҳизмат қилади.

Хусусан, “Қишлоқ ҳужалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори шулар жумласидан.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституциямиз қабул қилинганининг
27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқларида “Халқ қонунларга эҳтиёж сезиб, уларни пухта ўрганса, бу фақат унинг ўзига фойда келтиради. Акс ҳолда қонундан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди” дея таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу матбуот анжуманини ўтказишдан асосий мақсад – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.

Матбуот анжуманида иштирок этган Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри гуруҳ раҳбари Ш.Мирзааҳмедов “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ажратиш ва расмилйаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун ер ажратиш тартиби ҳамда йил давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан таҳлилий маълумотлар” бўйича маъруза қилди.

Адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Б.Мўминов “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартиб-такомиллари: бу борада амалга оширилган ишлар” мавзусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Матбуот анжуманида бевосита реал ҳаётимизда мавжуд, айни вақтда фуқароларимизни қийнаб келаётган, ҳуқуқий тарғиботга муҳтож масалалар бўйича “Ҳуқуқ оламида” журнали, “Маъанавият”, “Нуқтаи-назар”, “Қонун ва ижро” газеталари мухбирларининг саволларига мутахассислар жавоблар бердилар.

 

Ўз мухбиримиз.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *