Кўрилди

Адлия аралашгач…

Фарғона туман адлия бўлими томонидан Фарғона тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида етакчи мутахассис вазифасида муқаддам ишлаб келган фуқаро А.Б.М.нинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли ва 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорлари ижросининг аҳволи маълумотлар олиш йўли билан таҳлил қилинди.

Фарғона тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши билан фуқаро А.Б.М. ўртасида тузилган меҳнат шартномасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161-моддалари талабларига зид равишда, қарздор томонидан фуқаро А.Б.Мга жами 4 миллион 174 минг 282 сўм иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги, шунингдек, Фарғона тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларига жами ҳисобланган 25 миллион 309 минг 562 сўм  иш ҳақлари берилмасдан келинаётганлиги ҳвс аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Фарғона туман адлия бўлими томонидан ўрганишда тўпланган ҳужжатларга асосан фуқаро А.Б.М. ҳамда Фарғона тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашида муқаддам ишлаб келган 4 нафар ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризалари киритиш орқали ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Акмалжон АНВАРОВ, Фарғона вилояти, Фарғона туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *