Кўрилди

8 та оила яраштирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона туман бўлими томонидан 2018 йилда суд қарорлари асосида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича асосий эътибор оилаларни яраширишга ҳам қаратилганлиги билан эътиборли бўлмоқда.

Хусусан, ўтган даврда бўлим томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида алимент ундириш бўйича қарздор фуқаролар И.Нуъманов, Ш.Узақов, У.Муталибов, М.Мирзакаримов, Х.Мўсинов, А.Маликов, Ф.Турғунов, И.Абдураҳимовларнинг оила аъзолари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган жами 8 та оила қайта тикланиб, юритилган ижро ишлари тамомланди.

Шунингдек, Фарғона тумани, Чекшура қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Юлдашев икки нафар вояга етмаган фарзанди учун икки йилдан буён Ф.Юлдашева фойдасига 11 миллион 900 минг сўм алимент пулларини тўламасдан келаётганлиги аниқланиб, бўлим томонидан 2019 йил 22 январь куни тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Бу эса ўз навбатида, вояга етмаган фарзанднинг сармояси демакдир.

Суратда: МИБ ходими томонидан навбатдаги алимент қарздорлиги бўйича масала ижобий ҳал этилиш жараёни..

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *