Кўрилди

5 ТАШАББУС: КИТОБХОНЛАР БАЙРАМИ

Фарғона Политехника институтида 25 ноябрдан 30 ноябргача давом этган маънавий-марифий жараёнда бир қатор ёдда қоларли тадбирлар ташкил этилди

Шу йил 25-30 ноябрь кунлари Фарғона Политехника институтида институтнинг Ахборот-ресурс маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмаси ташаббуси билан муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев илгари сурган ва ҳозирги вақтда ҳаётга кенг тадбиқ этилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Китобхонлар байрами” – марафон ўтказилди.

Ушбу марафоннинг тантанали очилиш куни “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилиниб, шу куни меҳмонларга институтнинг факультетлари фаолияти кенг кўламда таништирилди.

Шундан сўнг марафон давомида ёшларга Ахборот-ресурс маркази бўлим бошлиғи Сабохатхон Шодматова ижодига мансуб “Этикдўзнинг қизлари” спектакли намойиш этилди. Ушбу спектаклни Ахборот-ресурс маркази директори Мухторжон Турдиалиев асар муаллифи билан биргаликда саҳналаштирди.

Жараёнга бевосита таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси филармонияси Фарғона филиали санъаткорлари томонидан махсус мусиқий дастур тақдим этилди.

Табиийки, китобхонлик тарғиботига бағишланган ушбу тадбирда шоира Марҳабо Каримова, Фарида Анис, Ўктамхон Солиева ҳамда профессор, шоир Сиддиқ Мўминлар ҳам иштирок этишиб, ўз ижод намуналари билан йиғилганларни таништиришди. Китобнинг ёшлар ҳаётидаги роли ва аҳамияти тўғрисидаги қимматли фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

“Китобхонлар байрами”нинг асосий меҳмони сифатида қабул қилинган Фарғона шаҳридаги Имконияти чекланган болалар таълим-тарбия оладиган коллежнинг 15 нафар ўқувчиларининг ҳар бири марафон ташкилотчилари томонидан 50 минг сўмдан пул мукофотлари, бадиий китоблар жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Албатта, тадбир Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган “Китоблар кўргазмаси” билан янада жонли ва ёдда қоларли бўлди.

Бахтиёржон АКРАМОВ.    

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *