Кўрилди

2 МИЛЛИАРД  СЎМ СОЛИҚ УНДИРИЛДИ

Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ёзёвонмахсуссувқурилиш” давлат унитар корхонасидан давлат фойдасига 2 миллиард 111 минг 200 сўм солиқ ундириш белгиланганди. Яъни, корхона судга қадар давлатга солиқ тўлашдан бўйин товлаб келаётганди.

Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан 2019 йил 30 апрелда ижро иши юритуви қўзғатилиб, суд қарори ижросини ихтиёрий таъминлаш учун корхонанинг мансабдор шахсларига 15 кун муддат берилди.

Бироқ, корхона томонидан белгиланган муддатда солиқ органига умуман тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли Давлат ижрочиси қарздор “Ёзёвонмахсуссувқурилиш” давлат унитар корхонасининг банклардаги барча ҳисобрақамларига инкасса топшириқномалари қўйишга мажбур бўлинди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона банк ҳисоб рақамига келиб тушган 2 миллард 111 минг 200 сўмлик пул маблағлари унинг солиқ қарздорлиги учун йўналтирилди ва суд қарорининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Шунга кўра, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланди.

Ҳамидулла ТУРҒУНБАЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *