“ДАМАС” ОЛИБ БЕРАМАН ДЕБ…

Фарғона шаҳар ИИБга 2019 йил 21 июнь куни Фарғона шаҳридаги Камилова номли кўча, 68-уйда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил декабрь ойида Марғилон шаҳар Б.Нақшбандий номли кўчада яшовчи таниши  Фарғона шаҳридаги «Автомарказ» МЧЖдан «Дамас» русумли автомашина олиб бераман деб, 53 миллион 400 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Фарғона вилояти ИИБнинг Матбуот хизмати.  

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар