ДАЛИЛИЙ АШЁ БИЛАН УШЛАНДИ

Қўқон шаҳар ИИБга 2019 йил 7 июль куни Бувайда туманидаги Оқ қўрғон қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 18 июнь куни соат 16:30ларда номаълум шахс Қўқон шаҳрида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо комплексидаги савдо дўконидан нархи 1 миллион 500 минг «Samsung galaxy J6» русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. ИИБ ЖҚБ, ППХ ва ЖТСБ ППХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳар, “Шодлик” кўчаси, 14-уйда яшовчи ёлланма ишчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Фарғона вилояти ИИБнинг Матбуот хизмати.   

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар