АКА-УКАНИ ПИЧОҚЛАГАНДИ

ИИБ хабарлари

Фарғона шахар ИИБга 2019 йил 11 июль куни соат 11:20 ларда келиб тушган хабарга кўра, шаҳарнинг  “Гулзор” кўчаси, 5-уйда яшовчи, муқаддам судланмаган, ёлланма ишчи бирга яшовчи укаси билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида бўлган иш ҳаққини талашиб, ўзаро жанжаллашиб кетишган. Жанжал давомида ака  укасининг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб даволаниш учун шифохонага ётқизилган. ИИБ ТБ томонидан 2019 йил 11 июль куни гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Фарғона вилояти ИИБнинг Матбуот хизмати.   

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар