Кўрилди

Балиқ тўри ўғрилари

Шукурилло Абдукаримов 2018 йил 12 ноябрь кунидан 13 ноябрь кунига ўтар кечаси таниши И.Мўминов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида…

Шукурилло Абдукаримов 2018 йил 12 ноябрь кунидан 13 ноябрь кунига ўтар кечаси таниши И.Мўминов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Қува туманидаги Толмозор қишлоғида жойлашган «Каркидон» сув омборига бориб, А.Якубов ва М.Раҳимовларга тегишли бўлган, бозор нархи 1 миллион 452 минг сўмлик 5 дона балиқ ушлаш тўрларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яшириниб, жиноий йўл билан қўлга киритилган балиқ ушлаш тўрларини С.Ортиқовдан бўлган қарзи эвазига бериб юборишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаролар А.Якубов ва М.Раҳимовларга тегишли бўлган 5 дона балиқ ушлаш тўрлари далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Абдукаримов ва И.Мўминовларга  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан айб эълон қилиниб, тегишли судловга юбориш учун Қува тумани прокуратурасига юборилди.

Ўткирбек ҲУСАНОВ,

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, капитан.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *