Кўрилди

Қонун ҳамма учун баробар!

Бугунги кунда давлатимиз томонидан жорий этилаётган қонун, қарор, фармон ва фармойишлар нафақат аҳоли ва тадбиркорлар учун, балки, бюджет ташкилотларга ҳам тегишли экани ўз тасдиғини топмоқда.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан жорий этилаётган қонун, қарор, фармон ва фармойишлар нафақат аҳоли ва тадбиркорлар учун, балки, бюджет ташкилотларга ҳам тегишли экани ўз тасдиғини топмоқда. Олинган тезкор маълумотга асосан, 2019 йил 12 январь куни, Қува тумани, “Ўзбек” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим муассасасида хўжалик мудири К.М. муассаса биносида электр ҳисоблагич ускунасини ўрнатмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб олиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан керакли далолатномалар расмийлаштирилиб, энергия ресурси етказиб берилиши тўхтатилиб, электр тармоғидан узилди. Юқоридаги ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, қонун ижроси тўлиқ таъминланди ва келтирилган 1 миллион 419 минг сўм зарарни ундириш чоралари кўрилмокда.

2019 йил 14 январь куни эса Қува тумани, “Гулистон” МФЙда жойлашган 31-умум таълим мактабида мактаб директори Х.П. мактаб биносида электр энергиясидан носоз ҳисоблагич ускунаси ҳамда компьютер дастурида ток трансформатори коэффициэнти 50/5 бўлишига қарамай,  бинода 200/5 ток трансформаторидан фойдаланиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги фош бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан керакли далолатномалар расмийлаштирилди ва электр тармоғидан узилиб, суриштирув ишлари давомида 12 миллион 834 минг 700 сўм давлат манфаатларига келтирилган зарар аниқланди.

Шокиржон МИРЗАМАТОВ,

Мажбурий ижро бюросининг Қува туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *