Кўрилди

7 нафар ота кўчмас мулкни расмийлаштирди

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2016 йилдаги буйруғига асосан қарздор Иноятуллаев Хайруллодан ундирувчи Умида Турсунова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бўлимга келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилаётганди. Куни кеча тушунтириш ишлари натижасида қарздор ундирувчи билан алиментдан бўлган  қарздорликни вояга етгунга қадар натура шаклида тўлаш тўғрисида келишувга эришилди. Натижада фарзандлари 18 ёшга қадар ҳисобланган алимент тўлови учун  2 хонали уй-жойини берди.

Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими ва дахлдор ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган алимент ундириш билан боғлиқ ўзгариш ва янгиликларни тарғиб этишга қаратилган бундай тарғибот тадбирлари самара бермоқда. Фуқаро Дадахон Мақсумов ҳам оиласи билан ажрашиб кетган. Бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздордан  ҳар ойда алимент ундириш қатъий белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан алимент маблағлари ўз вақтида ундириб келинган. Бироқ, қарздор ота бўлимга ариза билан мурожаат этиб, фарзанди алименти учун олдиндан 5 йиллик қарздорлигини ҳисоблаб беришни сўради. Унинг мурожаати кўриб чиқилди. Ҳисобланган 38 миллион 500 минг сўм тўлаб берилди ва қарздорга нисбатан қўйилган барча чеклов бекор қилинди.

Ёки туманинг Саъдий Шерозий номли маҳалласида яшовчи Авазбек Раҳмонов билан олиб борилган тушунтир- ишлардан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг то 18 ёшга қадар бўлган алимент тўлови учун ўз ҳовлисини нотариал тартибда расмийлаштириб берди.

Умуман, Бюронинг туман бўлими томонидан жорий йилнинг 3 ойи давомида 88 та оила яраштирилди. 39 та қарздор оталар олдиндан алимент тўловларни тўлашган бўлса, 7 нафари эса натура шаклда кўчмас мулкларини расмийлаштириб беришди.

 Ғуломжон ХАЛИЛОВ, МИБ Косонсой туман бўлимининг давлат ижрочиси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *