Кўрилди

Алимент учун 4 минг 300 ақш доллари

Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлими томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Жумладан, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бўлим иш юритувида Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Позилов Турсунбойдан ундирувчи Турсунова Умида фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таьминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланганди. Фуқарога амалдаги қонунчиликда фарзанди вояга етгунга қадар алимент маблағларини тўлаши ёки мол-мулк ҳадя қилиш мумкинлиги тушунтирилди. Масъулият ва мажбуриятни ҳис этган ота бирйўла фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган 4 минг 300 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тўлаб берди. Шу билан ижро ҳужжати тамомланди.

 Раҳимжон ИСМАТУЛЛАЕВ, МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғининг ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *