Кўрилди

Қидирувдаги ота алимент тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2019 йил 25 апрелдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Мадраҳимовдан икки нафар фарзанди учун ундирувчи Д.Мадраҳимова фойдасига алимент ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд эди.

Қарздор Р.Мадраҳимов огоҳлантиришларга қарамасдан бирор маротаба ҳам алимент пулини тўламасдан қасддан бўйин товлаб келди. Гарчанд, унга нисбатан Ўзбекитон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан тегиш- ли маъмурий чора кўрилган бўлсада, ўзига  хулоса чиқармади.

2021 йил 20 январда яшаш манзилини ўзгартириб, бу ҳақда Бюронинг Қўштепа туман бўлимига хабар бермаган қарздор Р.Мадраҳимовга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор Фарғона шаҳар, “Янги аср” кўчаси, 190-уйнинг 71-хонадонида яшаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу манзилдан ушланди.

Дастлабки суҳбатда Р.Мадраҳимовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасини мазмун-моҳияти ҳамда судланганлик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, қарздор 22 миллион 800 минг сўм, яъни 2021 йил 1 май кунига қадар ҳисобланган алимент қарзини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берди.

 Зоҳиджон МАМАЖОНОВ, МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг катта суриштирувчиси. 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *