Кўрилди

5 йиллик алиментни олдиндан тўлади

Мажбурий Ижро  Бюросининг Чуст туман бўлими давлат ижрочилари ўзларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳаллабай” тизими орқали суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида уйма-уй юриб, муаммоларни ўрганиб боришмоқда. Ўрганишлар давомида ажраб кетган оилаларни яраштириш, алимент қарздорликларни бартараф этиш каби муҳим масалаларга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Масалан, Амонов Тоҳиржон ва Каримова Севара ўтган йили оилавий келишмовчилик сабаб ажраб кетишган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти ота зиммасига юклатилган. Давлат ижрочилари ота билан хонадонида суҳбатлашиб, алиментни ўз вақтида ёки олдиндан тўлаши мумкинлигини тушунтиришди. Тўғри хулоса қилган Тоҳиржон Аманов Бюронинг Чуст туман бўлимига фарзандининг моддий таъминоти учун олдиндан 5 йиллигини ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан 2021 йил март ойидан 2026 йил март ойига қадар алимент қарздорлиги ҳисобланганда, 30 миллион 941 минг 574 сўмни ташкил этди. Масъулиятини англаган ота ҳисобланган алимент пулини тўлаб берди.

Улуғбек АБДУРАҲМОНОВ, МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *