Кўрилди

Алимент пулини тўлаб, ярашиб ҳам олишди

Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди томонидан 2021 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланган Хайруллаев Аброралига нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилган эди. Жиноят иши ҳужжатларига кўра, судланувчи А.Хайруллаев фуқаролик ишлари бў- йича Риштон туманлараро судининг 2019 йил 5 июлдаги суд буйруғига кўра 3 нафар фарзанди учун алимент пули тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли 2020 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, жазодан тўғри хулоса чиқариб олмасдан 17 ой давомида 6 миллион 354 минг 221 сўм алимент пулини қасддан тўламасдан келди.

Суд  жараёнида судланувчи А.Хайруллаев томонидан 6 миллион 354 минг 221 сўм алимент пули тўлиқ қопланиши билан биргаликда, жабрланувчи Хайруллаева Ҳавасхон билан ўзаро ярашиб ҳам олишди.

Шунга кўра, суд томонидан судланувчи А.Хайруллаев жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилди.

 Ўктамжон АБДУРАСУЛОВ, МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг катта инспектори.   

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *