Кўрилди

Алимент тўламагани учун жазоланди

Амалдаги қонунчиликка кўра, алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгиланган. Бўлим томонидан алимент маблағларини тўлашдан қасддан бўйин товлаётганларга ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, куни кеча жиноят ишлари бў- йича Янгиқўрғон туман суди билан ҳамкорликда ўтказилган суд жараёнида 2 нафар ана шундай фуқароларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилди.

Фуқаро С.Х. турмуш ўртоғи билан ажрашиб кетган ва суднинг қарори билан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда иш ҳақи ҳамда топган даромадидан алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағини 6 ойдан бери қасддан тўламай келди. Қарздорлик эса салкам 3 миллион 500 минг сўмга бориб етди. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор фуқаронинг ижро иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бўлиб ўтган суд давомида қарздор отага нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Н.Э.га ҳам фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг қарори билан бир нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш қатъий белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтиришлари, огоҳлантиришига қарамай 20 ойдан бери  алимент тўламай келди. Бўлиб ўтган судда унга нисбатан ҳам ҳукм чиқарилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

 Авазбек РАҲМОНОВ, МИБ Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *