Кўрилди

Туҳматчи аёл жазога тортилди

Одатда, Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари суд ва  бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлайди. Бугунги кунда фаолият олиб бораётган давлат ижрочилари 20дан ортиқ йўналишларда ижро ҳаракатларини амалга ошириб келишмоқда. Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, давлат ижрочилари Ўзбекистон Респуб- ликаси прокуратура органлари ходимларининг “Касб одобномаси” талаблари асосида фаолият олиб боришлари қатъий белгиланган. Бунда, биринчи навбатда, қонунийлик, фуқаролар билан ҳушмуомалалик билан хизмат олиб боришлари доимо назоратда. Лекин, айрим ҳолларда фуқароларимиз томонидан давлат ижрочиларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларга туҳмат қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Яқинда жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида давлат ижрочисига туҳмат қилган фуқаронинг маъмурий иши атрофлича кўриб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Х.Д. жорий йилнинг 5 март куни Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими давлат ижрочиси томонидан уяли телефон орқали ҳақорат қилгани, унинг хизмат хонасига келганда эса қўпол муомалада бўлгани, қулоғи ва бошига муштлаб урган дея кўрсатма берганди. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган хизмат текшируви ва ўрганишларда юқорида келтирилган важлар умуман тасдиқланмади.

Фуқаро Х.Д. давлат ижрочисига туҳмат қилган деб топилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси билан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун суд жараёнида тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, тарафларнинг кўрсатмалари тингланди ва қарор қабул қилинди.

Фуқаро Х.Д. маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазосига тортилди.

 Игорь ХОДЖИМИРЗАЕВ, МИБ Наманган вилоят бошқармасининг масъул ходими.   

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *