Кўрилди

36 марта қоида бузиб, 23 миллион 850 минг 865 сўм тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Данғара туман бўлими иш юритувига 2020 йил январь ойидан 2021 йил март ойига қадар Данғара туман Боғиш қишлоғида яшовчи фуқаро Бахтиёржонов Аъзамжон Бахтиёржоновичга нисбатан “Жентра” русумли, 40 S 773 SA давлат белгили транспорт воситасини бошқариш жараёнида содир этилган жами 36 та йўл қоидаси бузилиши билан боғлиқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорлар келиб тушганди.

Ижро ҳужжатлари таҳлил қилинганида, қоида бузишларнинг 33 таси тезликни ошириш, яъни 5 таси 2 миллион 7 минг сўмдан, 13 таси 1 миллион 115 минг сўмдан, 15 таси 223 минг сўмдан ҳамда 3 таси  бошқа турдаги йўл ҳаракати қоидасини бузиш билан боғлиқ эканлиги аниқланди.

Мазкур ижро ҳужжатлари 10 тагача бориб етмасидан қарздор А.Бахтиёржонов огоҳлантирилган, бироқ кейинчалик унинг ўзини ҳам,  транспорт воситасини ҳам топишнинг имкони бўлмаётганди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Бюронинг Данғара туман бўлими томонидан йўл-патруль хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида “Жентра” русумли, 40 S 773 SA давлат белгили транспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланди ва Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочилари жалб этилгани ҳолда транспорт воситаси ушланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Шу усулда қарздор А.Бахтиёржоновдан жами 36 та ижро ҳужжатлари бўйича умумий 23 миллион 850 минг 865 сўм жарима тўлиқ ундириб олинди, шунингдек, унинг узрсиз ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.

 

Жамолиддин ОДИЛОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Фарғона вилоят бошқармасининг масъул ходими.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *