Кўрилди

“Обод қишлоқ” ва “обод маҳалла” дастурлари ижроси

Халқимизнинг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, ижросини самарали ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, Фарғона вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 5 апрель куни вилоят сектор раҳбарлари, масъул идоралар билан бирга Қўшма фармойиш қабул қилинди.

Ушбу фармойиш асосида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”    дастурлари ижросини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, маблағларни манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш ҳамда  талон-торожлик- ларни олдини олиш мақсадида вилоят ва туман-шаҳар ишчи гуруҳлари тузилди.

Белгиланган объектларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кунлик ўрганиб бориш учун прокуратура ва департамент ходимлари ва бошқа масъул идоралар вакиллари ажратилди.

Ишчи гуруҳларнинг ҳозирги кунга қадар ўрганишлари натижасида  жами 5 миллиард 300 миллион сўмлик маблағлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, мақсадли соҳаларга йўналтириш чоралари кўрилди.

Мисол учун, дастурга тушган Бағдод тумани, “Дашт” МФЙ ҳудудидаги 5 километр узунликдаги ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш учун 1 миллиард 300 миллион сўм маб- лағ ажратиш кўзда тутилган. Бироқ, ишчи гуруҳ ўрганишларида ушбу маҳалла ҳудудининг 70-80 фоиз қисми тошдан иборатлиги, қум-шағал аралашмаси ётқизишга эҳтиёж йўқлиги аниқланди ва унинг ўрнига ушбу маблағларни асфальт ётқизиш ишларига йўналтириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклиф берилди.

Ёки, Қува туманидаги “Турк” МФЙда манзилли рўйхатга асоссиз киритилган 1 километр 300 метр сув тармоғини тортиш ишлари ушбу МФЙнинг бошқа зарур ҳудудларига мақсадли йўналтирилди.

Ҳозирда вилоятимизнинг ҳар бир туманида  ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, амалий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Ишчи гуруҳлар бевосита дас- турга тушган маҳалла ҳудудида фаолият юритиши ва назорат олиб боришлари учун ушбу маҳаллалар ҳудудига прокуратуранинг ишчи гуруҳи штаби учун махсус кўчма контейнерлар ўрнатилмоқда. Хусусан, жорий йилда Ёзёвон туманидаги “Тошҳовуз” ва “Хонобод” МФЙлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудларда манзилли ишлар бошлаб юборилган.

2021 йил 13 апрель куни “Хонобод” МФЙ ҳудудида дастурлар ижроси бўйича прокуратуранинг ишчи гуруҳи штаби учун кўчма уй ташкил этилди ва ишчи гуруҳ учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, ҳозирда улар фаолият олиб бормоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *