Кўрилди

Фаолиятдаги дадил қадамлар

2018 йилнинг 13 апрель санасида Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган эди.

Республикамизда қарийб 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган бўлса, шундан 13 таси Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Наманган вилоят Адлия бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжумани адлия бўлимларининг уч йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари, камчиликлар ва улар томонидан амалга оширилган муҳим кўрсаткичларга бағишланди.

Тадбирда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бош- лиқлари, адлия идоралари фаолиятини изчил ёритилишида ҳамкор бўлган ОАВ вакиллари ва адлия бошқармасининг бўлим бош- лиқлари иштирок этишди.

Давлат идоралари фаолиятидаги очиқлик, ошкоралик, шаффофлик мезонлари адлия идораларининг барча бўғинларида мавжудлиги ва айнан ОАВга ҳисобот бериш амалиёти фаолиятнинг асосий мақсади эканлиги юзасидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев ҳамда бош- қарма бошлиғининг ўринбосари Дилмурод Аҳмедовларнинг қисқача фикрлари тингланди.

Шундан сўнг   бошқарманинг бўлим бошлиқлари А.Саттибоев, М.Эранов адлия бўлимлари фаолиятидаги муҳим кўрсаткичлар ва Ўзбекистон   Рес-    публикаси Президенти ҳужжатларини назорат қилиш тизими юзасидан презинтация намойиши орқали кўрсатиб, изоҳлаб беришди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, адлия бўлимлари томонидан 2018 йилдан бугунга қадар 8 минг 712 та мурожаат қабул қилинган бўлса, шундан 7 минг 74 таси қаноатлантирилди.  2371 та даъво аризалари киритилиб, 13 миллион 622 минг 93 сўм ундирув амалга оширилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида 28 минг 976 маротаба тарғибот ишлари, шунингдек, жамиятда мавжуд ёки такрорланиб келаётган муаммоларни уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилди.

Очиқ ва самимий мулоқотларга бой кечган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган ва фаолиятлари давомида дуч келаётган вазиятлар юзасидан турли мавзулардаги саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир якунида адлия идоралари билан доимий ҳамкорликда бўлган ва уларнинг фаолиятини ёритиб бораётган журналист ва блогерлар Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гулноза ТУРДИЕВА, “Қонун ва ижро” газетасининг махсус мухбири.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *