Кўрилди

Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Тадбирда Олий суд, БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда Фарғона вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари судья ва суд ҳодимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида юридик фанлари доктори, доцент Ж.Н.Нематов, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди Ж.Б.Жўраев ҳамда хорижлик эксперт, юридик фанлари номзоди, Россия Федерацияси Олий суди Илмий-консультатив Кенгаши аъзоси К.В.Давидовлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш билан боғлиқ турли мавзуларда маърузалар қилинди.
Семинар иштирокчилари томонидан амалиётда юз бераётган муаммоли масалалар, хорижий мамлакатларнинг маъмурий судлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни судда кўриш тажрибаси, оммавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ва улардан амалиётда фойдланиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Фарғона вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов сўзга чиқиб, семинар ташкилотчиларига, шунинг- дек маърузачиларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суратда: ҳудудий тренинг қатнашчилари.

Солижон ҚУРБАНОВ, Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси.

Мирзашоҳруҳ АҲМЕДОВ, Фарғона вилоят маъмурий судининг бош мутахассиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *