Кўрилди

ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахс жазоланди

Порахўрлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жамият учун ижтимоий хавфи юқори ва оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятлар тоифасига киради.

Пора бериш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
211-моддасида қуйидагича келтирилган, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шу билан бирга, ушбу жиноят учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Бу тоифадаги жиноят мазкур модданинг 2 ва 3-қисмларида кўрсатилган ҳолатларда содир этилган бўлса 5 йилдан 10 йилгача ва
10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бироқ, қонунда мазкур жиноят учун кескин жазо белгиланган бўлсада, айрим шахслар томонидан ушбу жиноятларни содир этиш ҳолатлари ҳам учраб турипти.

Хусусан, судланувчи А.Ғ 2020 йил 9 октябрь куни тегишли рухсат этувчи ҳужжатларсиз “Нексия-3” русумли автомашинаси ойналари тусини ўзгартириб (қорайтирилган) ҳолатда бошқариб ҳаракатланганлиги сабабли Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Б томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан ушбу автомашина жарима майдонига олиб кирилган, А.Ғ ушбу “Нексия-3” русумли автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб бериш эвазига ЙПХ инспектори Э.Бга 500.000 сўм пора беришни таклиф қилган.Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори Э.Бнинг вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган билдиргисига асосан 2020 йил 10 октябрда ўтказилган тезкор тадбирда А.Ғ ЙПХ инспектори Э.Бга “Нексия-3” русумли автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериши эвазига 300.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланиб, холислар иштирокида 300.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, суднинг 2021 йил 22 февралдаги ҳукми билан судланувчи А.Ғга нисбатан қонун доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жамшид Хўжамбердиев, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳарсудининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *