Кўрилди

“Гиёҳвандлик моддаси йўқ” деди-ю…

37 ёшли Шерзод Алиқуловнинг хонадонига кутилмаганда ИИБ ходимлари бир гнеча холис гувоҳлар – Шерзоднинг ҳамқишлоқлари билан келишди. Улар ўзларини таништириб, яшаш хонадонида тинтув тергов ҳаракати ўтказишлари лозимлигини  айтишгач, у рози бўлди. Фуқаролик кийимидаги ИИБ ходими тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Шудан сўнг ИИБ ходимлари ундан яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддалари ёки шу турдаги ўсимликлар бор-йўқлигини сўрашди. Шерзод яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддалари мавжуд эмаслигини билдирди. Шундйа бўлсада ходимлар Шерзоднинг яшаш хонадонида тинтув-тергов ҳаракатларини бошлаб юборишди. Тергов ҳаракати давомида ИИБ ходимлари ётоқхонада бўлган гилам тагида сақланаётган қуруқ ҳолдаги нашасимон моддани аниқлашди ва ундан ушбу модда ҳақида сўрашди. Кейинчалик аниқланишича, ушбу модда таркибида “фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол” моддасини сақловчи қуруқ ҳолдаги 1,3 грамм марихуана моддаси экан. Уй эгаси мазкур гиёҳвандлик моддасини бир неча ой аввал чекиш учун олиб келиб қўйганини, бироқ анчадан буён гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилмай қўйганлиги сабабли ёдиддан кўтарилиб, шу ерда қолиб кетгани юилдириб, уни бирор кимдан сотиб олмагани ва уларни сотиш ёки бошқа мақсадларда бирор-бир шахсга ўтказиш учун сақламагани, ушбу гиёҳвандлик моддасини Олтинкўл туманидаги “Ижтимоят” МФЙ ҳудудидаги дала четидан бир йил аввал териб олганини билдирди.

ИИБ ходимлари ушбу ҳолат бўйича расмийлаштириш ишларини ўтказишиб, гиёҳвандлик моддасини пакетга солишди ва муҳрлашди, бу ҳақда баённома тузишиб, ўқиб эшиттиришди. Баённомага у ва бу ерда холис сифатида иштирок этаётган маҳалладоши имзо қўйди.

Табиийки иш судга оширилди. Суд жараёнида Шерзод ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, айбига чин кўнгилдан иқрор ва пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, ота-онаси касаллиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан қонуний енгиллик беришни сўради.

Суд судланувчи Шерзод Алиқуловга жазо тайинлашда, унинг тури ва меъёрини белгилаш масаласида Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан, Ш.Алиқуловнинг айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, яшаш жойидан шахси ижобий тавсифлангани, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, Жиноят кодексининг 56-моддасида кўрсатилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусиятини ва ижтимоий хавфлилик даражасини назарда тутиб, унга нисбатан қонун санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди.

 Жамшидбек ЗОКИРОВ, жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг Девонхонаси мудири.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *