Кўрилди

3 гектарга 3 минг ақш доллари

Департаментнинг Фарғона вилоят Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Ю. ва А.А.лар олдиндан тил бириктириб, Данғара тумани истироҳат боғи ҳудудида 3 гектар ер майдонини болалар ўйингоҳи ташкил этиши, фойдаланиши, кейинчалик хусусийлаштириши ҳақида туман ҳокимлигидаги танишлари орқали ҳужжатларни расмийлашириб, қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган ҳолда Данғара тумани, “Тошкент” кўчасидаги «Зумрад» савдо маркази ёнида фуқародан кимёвий ишлов берилган 3000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан, Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан фуқаро А.Ю. ва А.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Баҳодиржон ҚЎЛДАШЕВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *