Кўрилди

Ишга киритиб қўймоқчийди…

Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан фуқаро ва Риштон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимларнинг аризаларига асосан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Риштон тумани Тиббиёт бирлашмасининг бошқа бир ходими ариза билан мурожаат қилган фуқарони бирлашма раҳбарияти орқали ҳамширалик вазифасига ишга киритиб, малака ошириш ўқишини ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда ўз хизмат хонасида фуқародан кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳозирда Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан Риштон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Раҳматжон ИСАҚОВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *