Кўрилди

Эрига… хотинидан уй ва пул

Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 5 январдаги ижро варақасига асосан Дониёр Эркаев фойдасига унинг турмуш ўртоғи Наргизахон Эркаевадан уй-жойни бўлиш ҳамда 7 миллион 249 минг 329 сўм компенсация, 3 миллион 778 минг 516  сўм суд ҳаражатлари ва 16 минг 110 сўм почта ҳаражати ундирилиши юзасидан ижро ҳужжати мавжуд эди.

Бироз ғалатироқ туюлсада, аслида ҳам эр ўзининг собиқ хотинининг уй-жойини  бир қисмини бўлиб олиш бўйича судга берганлиги рост.

Мазкур ижро варақа бўйича  2021 йил 6 январда ижро иши юритиш қўзғатилди ва 8 январь куни қарздор Н.Эркаевага тақдим этилиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Аёл киши эркак кишига нисбатан анчайин масъулиятли бўлишини Н.Эркаева исботлаб ҳам қўйди. Жорий йилнинг 23 январь куни суд ҳужжатида кўрсатилган манзилда тегишли мутахассислар иштирокида уй-жойни бўлиш бўйича ижро ҳаракати ўтказилди. Шу жойнинг ўзида қарздор Н.Эркаева суд ҳужжатида кўрсатилган 11 миллион 43 минг 955 сўм маблағни ҳам собиқ турмуш ўртоғи ундирувчи Д.Эркаевга топширди.

Шу йўсинда мазкур ижро ҳужжати бўйича юритилган иш юритиш қонунда белгиланган тартибда тамомланди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *