Кўрилди

Вояга етгунича бўлган алимент тўланди

Бувайда туманида ота икки нафар фарзандининг таъминоти учун улар вояга етгунга қадар 5 минг 500 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм

алимент пулларини тўлаб қўйди.

Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор Тошқўзиев Иқболжондан ундирувчи Тошқўзиева Сожидахон фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Тошқўзиевдан алимент пуллари мунтазам равишда ўз вақтида тўлиқ ундириб келинган ҳамда ундирувчи С.Тошқўзиевага топширилган.

Жорий йилнинг январь ойи учун алимент тўловини тўлаш учун Бюронинг Бувайда туман бўлимига келган қарздор И.Тошқўзиевга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилганида, ота ўз фарзандлари учун улар вояга етгунларига қадар бўлган алимент тўловларини тўлиқ тўлаб беришини маълум қилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 1 февраль куни ундирувчи С.Тошқўзиеванинг розилиги асосида қарздор ота 5 минг 500 АҚШ доллари ва 3 миллион 250 минг сўм – икки нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳисобланган жами 61 миллион сўм алимент пулларини холислар иштирокида тўлиқ тўлаб берди.

Бу борада юритилган алимент ундириш билан боғлиқ ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати унга қайтарилди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *