Кўрилди

Ноқонуний тадбиркор

Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, Фурқат тумани “Янги ҳаёт” кўчасида яшовчи фуқаро яшаш хонадонида яширин цех ташкил этган ҳолда қўлбола усулда ясалган дастгоҳ ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, қўлбола дастгоҳ, 2 кВт кучланишли двигатель, пахта чигити, пахта чигитидан олинган ёғ, кунжара ҳамда ёғ сақловчи полителин идиш, жами 5 турдаги, умумий қиймати 4774,0 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.

«UzTest» ДУК Фарғона филиалининг синов баённомасига асосан ашёвий далил сифатида олинган пахта ёғи намуналари стандарт талабига жавоб бермаслиги ва фойдаланиш учун яроқсизлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1862-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сардоржон ТЕШАБОЕВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *