Кўрилди

Отадан 4 минг ақш доллари ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2014 йил 22 июлдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Ҳусановдан ундирувчи М.Мавлонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Ҳусановдан алимент пуллари мунтазам равишда ўз вақтида тўлиқ ундириб келинди ҳамда ундирувчи М.Мавлоновага топширилди.

2020 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун ҳисобланган 800 минг сўм алимент тўловини тўлаш учун Бюронинг Фарғона туман бўлимига келган қарздор И.Ҳусановга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилганидан сўнг ота ўз фарзандлари учун улар вояга етгунларига қадар бўлган 40 миллион 800 минг сўм алимент тўловларини тўлиқ тўлаб бериш имкониятига эга эканлигини маълум        қилди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 30 январь куни М.Мавлонованинг розилиги асосида қарздор И.Ҳусанов томонидан тақдим этилган 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи холислар иштирокида унга топширилди.

Шу каби, Бюронинг Фарғона туман бўлими томонидан алимент иши бўйича қарздор У.Ҳамралиев билан олиб борилган тушунтириш ҳаракатлари натижасида икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун 20 миллион сўм алимент пулини олдиндан ундирувчи Х.Ҳамралиева фойдасига тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Мазкур алимент тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, ундирувчиларнинг аризасига асосан ижро ҳужжатлари уларга қайтарилди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *