Кўрилди

Фермерлар 3,5 миллиард кредит қарзини тўлашди

Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлимига жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 25 декабрдаги қарорларига асосан АТБ “Агробанк” Ўзбекистон туман филиали фойдасига “Мамадали ўнбоши” фермер хўжалигидан 370 миллион 714 минг 840 сўм, “Оқтош гавҳари” фермер хўжалигидан 314 миллион 482 минг 840 сўм, “Алиакбар Азиз файз” фермер хўжалигидан 508 миллион 276 минг 840 сўм, “Наргиза Комрон орзуси” фермер хўжалигидан 589 миллион 453 минг 840 сўм, “Эсахон Одилов” фермер хўжалиги томонидан 452 миллион 659 минг 840 сўм, “Ғаниев Нуриддин” фермер хўжалигидан 408 миллион 788 минг 840 сўм, “Яккатутлик Дилшодбек” фермер хўжалигидан 262 миллион 642 минг 840 сўм, “Мусо Иброҳим Муҳаммад” фермер хўжалигидан 327 миллион 25 минг 840 сўм ва “Файзли Азамат хирмони” фермер хўжалигидан 243 миллион 297 минг 921 сўм, жами 9 та фермер хўжаликларидан 3 миллиард 477 миллион 343 минг 641 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушганди.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг 13 январь куни 9 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари билан туман ҳокимлиги ва банк муассасасининг масъул ходимлари иштирокида бевосита учрашув ташкил қилиниб, уларга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари учун 15 кунлик муддат белгиланди ва ушбу муддатда бажарилмаган тақдирда ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Мажбурий ижро ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини яхши англаган 9 афар фермерлар томонидан давлат ижрочиси томонидан белгиланган 15 кунлик ихтиёрий муддат давомида 2021 йил 24 январь куни жами 3 миллиард 477 миллион 343 минг 600 сўм кредит қарзи тўлиқ ундириб берилди.

Шунга кўра, мазкур ижро ҳужжатлари бўйича юритилган иш юритиш қонунда белгиланган тартибда тамомланди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *