Кўрилди

800 ақш доллари  — ишга киришга

 Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Қ.Х.Х.» МЧЖ ходими Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари орқали ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг танишини тиббиёт тизимига ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда Фарғона шаҳар РШТЁИМ Фарғона филиали биноси ёнида фуқародан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан қўдга олинди.

Айни вақтда фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Жамшидбек ҚАЙИМОВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *