Кўрилди

Исмини, туғилган йилини ўзгартирмоқчийди

Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси раҳбари Фарғона вилоят ИИБда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 1200 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг фуқаролик паспортидаги исмини ва туғилган йилини ўзгартириб беришни ваъда қилган ҳолда 100 АҚШ долларини олиб, Фарғона шаҳар С.Темур номли кўчада жойлашган кафеда кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Давлатжон АШУРОВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *