Кўрилди

Маъруза ва суҳбат тингланди

Шу йил 27 март куни Андижон вилояти ва Андижон вилоят маъмурий судларининг барча судьялари ҳамда ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси М.Аҳмедовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги 6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти” маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси Ш.Абдукадировнинг “Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш, одил судлов фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбат”и тингланди.

Йиғилишда Андижон вилоят судининг раиси Т.Мелибоев раислик қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси Ш.Абдукадиров нутқ сўзлаб, 2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6127-сонли Фармони қабул қилингани барчага маълум эканлигини таъкидлаб, ушбу Фармон юзасидан қўйилган вазифаларга тўхталди.

Фармон билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури” ижроси талаблари асосида судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш, судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш, судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш, судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш белгиланган.

Судьялар олий кенгаши ва Олий суднинг қуйидаги таклифларига розилик берилган, яъни 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Кенгаш ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантириш каби ыатор долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Кенгашнинг судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли равишда бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги таклифлар маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси М.Аҳмедов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан мамлакатимизда барча соҳалар қатори, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришда ислоҳотлар амалга оширилаётганини, судьяларга кўплаб имтиёзлар, шароитлар яратилаётгани, берилаётган имтиёз ҳамда яратилаётган шароитлар билан бир вақтда, судьяларнинг масъулияти ҳам оширилиб борилаётганига қарамасдан, айрим судьялар томонидан ўз мансаб вазифаларига муносиб тарзда ёндашилмаётгани, судьялик қасамёдига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаётганлик ҳолатлари ҳам учраётганлигини ачинарли ҳолат сифатида баён қилди.

Йиғилиш сўнгида Т.Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги 6127-сонли Фармони ижросини доимий назоратга олиб, унда белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда суд тизими обрўсига путур етказувчи ҳолатларга йўл қўймаслик чоралари кўрилишини маълум қилди.

Анваржон САЙБАРХОНОВ. «Қонун ва ижро» газетасининг махсус мухбири.

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *