Кўрилди

Кредит олишдаги имтиёз

Ўзбекистон туманидаги Ўзбек- истон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлилларидан кўринишича, 2021 йилнинг дастлабки ойларида фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тижорат банкларига қилган мурожаатларининг атига 13 фоизи ижобий ҳал этилган, холос. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган аҳолининг асосий муаммоси – кредит таъминоти учун мол-мулк мавжуд эмаслиги сабаб, банкдан кредит пул маб- лағлари ололмаслиги оқибатида ўз бизнесини бошлашда қийинчиликлар келиб чиқиши билан боғлиқ бўлмоқда.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги  2021 йил 17 февралдаги 77-сонли қарори билан “Ўзбекистон Респуб-    ликаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида” ҳамда “Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низомларнинг тасдиқланиши, кредит таъминоти билан боғлиқ куннинг долзарб масалаларини бартараф этишга катта ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатда тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш, аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни жорий этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг концептуал ва стратегик ёндашувларини ҳамда соҳани ривожлантириш борасида бюрократик тўсиқлар, ғовларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Агентлик ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси молиявий ёрдамлар кўламини кенгайтириш, янги молиявий ёрдам турларини жорий қилиш ҳамда самарали бошқариш тизимини йўлга қўйиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади.

Тижорат банклари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредитлар ажратишда жамғарма кафиллигини кредит суммасининг 50 фоизигача (шу жумладан, 50 фоизи), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда қабул қилади.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик беради.

Тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам шу жумлага киради) миқдорда кафиллик бериш, бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ эмас.

Айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича лойиҳалар сонидан қатъий назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъект-   ларига бериладиган кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмдаги кафиллик берилади.

Ушбу қонун ҳужжатлари аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, улар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. Натижада, тадбиркорларнинг молиявий имкониятларини ортишига ва янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

 Назиржон УЗАҚОВ, Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *