Кўрилди

Аёллар дафтари: вақтинчалик тартибнинг самарали ечими

Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки оилада ҳаловат топса. Оиласида ҳаловати бор аёлнинг соғлиги мус- таҳкам, ишида унум, янги режалар сари якдил қадами бўлади. Бу оддий ҳаёт қонуни! Бироқ, аёлларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар, муаммолар ва ечимини йиллар давомида кутаётган оғриқли масалалар борки, уларнинг ечимини топишда тизимли тартибда бирдамлик билан ҳаракат қилинмаса, жамият ривожига салбий таъсирини ўтказаверади.

Айни бир вақтда аёлларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни “Аёллар дафтари”га олиш орқали кўмак бериш тизими Давлатимиз раҳбарининг алоҳида назоратида бўлмоқда. Аёллар муаммоларини ўрганиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар, меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтож ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бугун “Аёллар дафтари”дан жой олган. Ушбу тизим 2020 йилда бошланган бўлиб, ўтган йили кўпроқ эътибор ҳудудларда “Аёллар дафтари” рўйхатини шакллантиришга қаратилган эди. Жорий йилда эса ушбу тизимни давом эттириш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиб, “Аёллар дафтари”дан чиқариш чораларини кўриш барча давлат идоралари ва ташкилотларининг олдидаги муҳим вазифага айланди.

Шу маънода муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бош- қа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом эттирилишини айт- ди. Президент “Биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди” деб алоҳида таъкидлади.

Шу ўринда ушбу тизим доирасидаги ишларни кенгроқ ўрганиш мақсадида хорижий тажрибага мурожаат қилдик. Россия Федерацияси 2013 йил 23 декабрда “Россия Федерациясида фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилган. Қонунда асосий эътибор, қоида тариқасида, аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатишга қаратилганлигини ҳисобга олсак, Россия Федерациясининг таркибий тузилмаларида аёллар ва болалар учун “Инқироз марказлари”нинг фаолият кўрсатишни бошлаганига гувоҳ бўлдик. Айни вақтда марказ томонидан аёлларга, болали аёлларга, ҳомиладор аёлларга, қийин шароитда бўлган аёлларга, психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларга хизмат кўрсатилмоқда.

Қолаверса, Германия, Корея, Япония, Англия каби ривожланган давлатларнинг қонунчилик тизимида аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга эътибор қаратилган. Зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатиш, руҳий-психологик жиҳатдан ёрдамга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларни даволашга маблағ ажратиш каби масалаларга эътибор қаратилган.

Айни вақтда юртимизда аёлларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим даражасидаги масала сифатида қаралаётгани Ўзбек- истон тажрибасини хориж давлатларга намуна бўлишига хизмат қилса, ажаб эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 январидаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фикримиз далилидир. Қарорга кўра, хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилган ҳолда юритилиши белгиланди.

Қолаверса, эндиликда хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади. “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача (33 миллион 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкинлиги белгиланди.

Наманган вилоят Адлия бошқармаси ушбу тизимда ишларни аллақачон бошлаган бўлиб, айни бир вақтда маҳаллабай иш тизими асосида аёлларга ҳуқуқий кўмак ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда яна кейинроқ тўхталамиз.

 Наима ЯДИГАРОВА, Наманган вилоят Адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *