Кўрилди

Аҳоли ва ёшларнинг мурожаатлари тингланди

Сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловнинг Ёзёвон туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, шу жумладан, ёшлар ҳамда тадбиркорлар билан сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори томонидан 22 нафар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаат қилганларнинг 12 нафари тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш, 2 нафари ички йўлларни таъмирлаш, 2 нафари кадастр ҳужжатлари тайёрлаш, 4 нафари ногиронлик аравачаси ажратиш ва даволанишга юбориш ҳамда 2 нафари бошқа масалаларда амалий ёрдам сўради.

Масалан, қабулда мурожаат қилган фуқаролар Х.Ҳосилов ва М.Исағжоновларга ногиронлик аравачалари ажратилишида, фуқаролар А.Валиев ва З.Шамшиеваларнинг яшаш уйига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишида, А.Раҳмонзодага озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ускунаси сотиб олиш учун 31 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишида, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўтказилган учрашув давомида келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 12 та мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.

Мазкур қабулдан келиб чиқиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятида амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларни касбга йўналтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *