Кўрилди

Расмий муносабат Компенсация пуллари босқичма-босқич тўланмоқда!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 март куни ижтимоий тармоқларда Бюро органлари тизимидан ишдан бўшатилган ходимлар номидан компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарда, Бюро органларида лавозимлар қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларга компенсация тўловларининг тўлаб берилмаётганлиги бўйича мурожаати акс этган.

Юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ, 01.08.2020 йилдан Бюро органларининг электр энергияси ва табиий газ соҳасидаги ваколатлари тамомланиши муносабати билан, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари тизимига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда Бюро органларида хизматни ўтаган ва қисқартиришга тушган ходимлар ҳисобидан тўлдирилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, дастлаб, 2020 йил 19 июнда тегишли ходимларга расман огоҳлантиришлар берилган ва Фармонга мувофиқ уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилиб, ҳозирги кунга қадар жами 186 нафар собиқ ходимнинг (178 таси коммунал соҳа ва 8 таси бошқа корхона (идоралар) ларга) ишга жойлашиши таъминланган.

Шундан кейин, орадан 5 ой вақт ўтиб, яъни 2020 йил 24 ноябрда                “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш                 тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                     6118-сонли Фармон имзоланиб, Бюро органларининг келгусидаги фаолияти ва чекланган штат бирликлари тасдиқланди.

Фармон билан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тамомланиб, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ходимларнинг иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар Бюджет томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Шунга асосан, 2020 йил 16 декабрда меҳнат шартномалари бекор қилинган 608 нафар ходимга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан) бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси учун 2 миллиард 462,8 миллион сўм ажратилди ва ходимларнинг пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилди. Бу эса, ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 67-моддасига мувофиқ, ходимларнинг бошқа иш қидириш давридаги бир ойлик компенсация туридаги иш ҳақи бўлиб ҳисобланади.

Шу билан бирга, мазкур ходимларга Меҳнат кодексининг                       102-моддаси 2-қисмига мувофиқ, 2020 йил 19 август кунига қадар бўлган 1 миллиард 276,6 миллион сўм иш ҳақлари ва 151-моддасига асосан фойдаланилмаган барча йиллик ва қўшимча меҳнат дам олишлари учун 8 миллиард 154,7 миллион сўм миқдорида пуллик компенсация тўлаб берилди.

Бундан ташқари, иш қидириш даври учун 569 нафар ишдан бўшатилган ходимларга 2 миллиард 219,1 миллион сўм компенсация пуллари тўлаб берилиши юзасидан Бюронинг Марказий аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти директори номига Бюджет маблағларининг мақсадли йўналтирилишини таъминлаш юзасидан сўровнома юборилган ва бу масала ўрганиб чиқилмоқда.

Келгусида собиқ ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари таъминланиб, уларга қўшимча пуллик компенсация тўлиқ тўлаб берилади.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *