Кўрилди

Профилактика инспектори ва ҳамкорлик

Мустақил Ўзбекистонимизда халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ИИО томонидан амалга ошириладиган асосий ишлардан бири ҳисобланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиш, муаммоларини ҳал қилиш, ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ИИОнинг профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган. Мазкур фаолиятни амалга оширишда профилактика инспекторлари бошқа давлат органлари, хусусан, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад эса фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, ўзаро ҳамкорликда муаммо ва камчиликларни тез ва осон ҳал қилиш ҳисобланади. Зеро, профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун самарали ҳамкорликнинг ўрни бениҳоя каттадир.

Профилактика инспекторлари фуқаролик жамияти институтлари: сиёсий партиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик орқали вақт ва куч воситалари тежалади, қилинаётган ишда унум ва самара фоизи ошади, ҳамкорлик қилаётган томонлар тенг равишда манфаатдор бўлади. Ўзаро хамкорликнинг хусусиятлари унинг нақадар зарурлигидан  далолат беради.

 Худоёр ҒОФУРОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 3-ўқув курси курсанти.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *