Кўрилди

Амалий тадбирлар давом эттирилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривож- лантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ёшларни китобхонликка жалб этиш, китобга, китоб ўқишга бўлган эътиборини янада кучайтириш мақсадида Фарғона вилоят прокуратураси томонидан амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ҳамда Халқ таълими бошқармаси томонидан 2021 йил 26 февралда 36-6-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилиб, вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг кутубхоналари хатловдан ўтказилди ва моддий-техник базаси ўрганилди.

Ўрганишларда умумтаълим мактаб- ларида 54 нафар олий, 813 нафар ўрта-махсус маълумотли, 392 нафар номутахассис ходимлар кутубхоначи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланиб, номутахассис ходимларни вилоят Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда қайта тайёрлов курсларига жалб этиш чоралари белгиланди.

Ёшларни китобхонликка жалб этиш ва уларнинг маънавиятини янада ошириш мақсадида вилоятдаги 8 мингдан ортиқ уюшмаган ёшлар мактаб кутубхоналарига аъзоликка қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Бағдод, Данғара, Риштон, Тош- лоқ, Учкўприк, Қува ва Ўзбекистон туманларидаги 10 та умумтаълим мактабларининг кутубхоналарига жами 28 та компьютер жамланмалари беғараз берилди.

Жойлардаги кутубхоналар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бошланган амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *