Кўрилди

Ўқитувчи… 200 ақш долларини олди

Департаментнинг Фарғона вилоят Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошлоқ туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаби ўқитувчиси ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг ўғлини Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда АТБ «Қишлоқ қурилишбанк» Марғилон филиали ёнида фуқародан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туманида умумтаълим мактаби ўқитувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дониёр АЗАМОВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *