Кўрилди

Энг чекка ҳудудлардаги учрашувлар

Натижасида энг чекка ҳудудлардаги маҳалларда аҳоли ва ёшлар турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида қатор муаммолар ўз ечимини топмоқда

Шу йил 1 февраль куни Фарғона вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари  Улуғбек Қосимов Данғара туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 нафарига тикув машинаси берилди. 3 нафар муҳтожларга ногиронлик аравачаси ҳамда 2 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланма ажратилди.

Маҳалла гузарида аҳолини маданий дам олишлари учун таниқли санъаткорлар иштирокида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу куни “Оқтепа” МФЙ ҳудудида ёшларни тадбиркорларга бириктириш “1+1” лойиҳаси бўйича 7 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди, 10 нафар “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан туманда олиб борилаётган ўрганишлар давомида “Оқтепа” маҳалласида 46 та эски таянч бетонлар янгисига алмаштирилиб, 1 та янги трансформатор ўрнатилиши нтижасида 300дан ортиқ хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг 20 тасига суюлтирилган газ баллонлари тарқатиб берилди.

Шунингдек, 4,4 километр узунликда ичимлик сув тармоғи тортилиши, бир дона сув минораси ҳамда сув насоси ўрнатилиши натижасида 205 та хонадонларда яшовчи 800дан ортиқ фуқаролар ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, 980 метр масофадаги кўчалар шағаллаштирилди.

Фарғона вилояти прокурори ташрифи давомида кўчма дорихона, кўчма кутубхоналар ташкил этилди ҳамда ҳудуддаги жами 47 нафар ҳомиладор аёллар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиказилиб, 13 нафарига бепул дори маҳсулотлари берлди.

Вилоят прокурори “Темир дафтар”га киритилган Х.Назированинг хонадонида ҳам бўлди. Оила кам таъминланганлиги сабабли, оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, хонадон эгаси Х.Назировага ҳордиқ чиқариши учун сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилди, қизи Ф.Назирова туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўмир олиб берилди, уйини таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Чинобод” МФЙ яшовчи Ш.Қўчқорованинг хонадонига ҳам борилиб, унга уй-жой қуриб бериш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Суратда: Фарғона вилоят прокурори У.Б.Қосимов эҳтиёжманд оила аъзоларига ёрдамлар кўрсатмоқда.

 

Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *