Кўрилди

Оталикдан маҳрум этилди

Даъвогар Наргиза Собирова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бйўича Андижон туманлараро судига жавобгар Нозимжон Собировга нисбатан оталик ҳуқуқидан махрум қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этди.

Суд мажлисида даъвогар Н.Собирова даъвосини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан 2007 йил 5 июнда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмуши давомида уч нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги сабабли ажрашиб кетганлигини. 2017 йилдан буён бирга яшамаслигини, жавобгарнинг алиментдан жуда кўп миқдорда қарзи мавжудлигини. Фарзандлари таъминоти учун моддий ёрдам кўрсатмаслигини, уларнинг тақдири билан қизиқмаслигини. Фарзандлари отасиз ҳаётга ўрганиб қолганлигини,  жавобгардан фарзандлари таъминоти учун ҳеч нарса сўрамаслигини. Оталик қилишга нолойиқлиги учун 3 нафар фарзандларига нисбатан оталик ҳуқуқидан махрум қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариб беришни сўради.

Жавобгар вояга етмаган болалардан ҳабар олмаганлиги, вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилмаган. Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимининг маълумотида жавобгарнинг 17 миллион 571 минг 99 сўм алимент қарздорлиги маввжудлиги кўрсатилган.

Жавобгар 2017 йилдан буён болалардан хабар олмаган, моддий таъминот бермаган, тарбиясида иштирок этмаган.

Бундан ташқари, даъвогарнинг важлари, васийлик ва хомийлик органининг хулосаси, прокурор фикрномаси ва тақдим этилган хужжатларни ўрганишига кўра жавобгар Н.Собиров вояга етмаган фарзандлариига нисбатан ўзининг оталик мажбуриятларини бажармасдан, уларнинг моддий таъминоти, таълим тарбияси, соғлиги ва бошқа аҳволи ҳақида ғамхўрлик қилмасдан, ушбу мажбуриятларни бажаришдан бош тортиб келгани ҳолда вояга етмаган фарзандига бўлган ҳуқуқ ва бурчларидан воз кечиб, уларни бошқа шахслар томонидан фарзандликка олинишига ўз розлигини билдирган.

Бу ҳақда 2020 йил 21 сентябрь куни Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нолтариус К.Жалолиддинов томонидан реестр рақам билан шаходатлантирилган аризаси мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 15-банди 2,5-хатбошиларида тушунтирилишича, ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлик деганда – ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаслик тушунилади.

Болаларнинг ёшларига қараб ота (она)нинг ҳар бир аниқ ҳолатдаги ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бола учун уни халокатга олиб келади. Ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганликлари уларнинг болаларининг маънавий тарбияси, жисмоний ривожланиши, таълими, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёргарлиги тўғрисида ғамхўрлик қилмаганлигида намоён бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасига кўра “Ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа…” деб белгиланган.

Ушбу Кодексининг 80-моддасида “Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга  оширилади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг  (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади” деб белгилаб қўйилган.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилиши белгиланган.

Суд амалдаги қонунларга биноан даъвогар Н.Собированинг жавобгар Н.Собировга нисбатан “Оталик ҳуқуқидан махрум қилиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилди.

Н.ҚАМБАРОВ, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *