Кўрилди

Мурожаатлар тингланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг Девонхона мудири Ш.Боҳодиров ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг Девонхона мудири М.Қаюмов, Қўрғонтепа туман адлия бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Хонобод шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди.

Йиғилишда шаҳар ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди ва шаҳар ҳудудида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 9 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари эшитилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 3 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 6 нафари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Барча мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жумладан, 1 нафар аёлга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасини 2-қисми билан судланган фарзанди Д.Сулаймоновга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ турдаги жазосига алмаштириш бўйича мурожаати бўйича Д.Сулаймонов жазо ўтаётган муассасага ариза бериши мумкинлиги тушунтирилди.

3 нафар аёлларга алимент ундириш бўйича чиқарилган ҳужжат юзасидан қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги сабабли давлат ижрочисига мурожаат қилиш юзасидан тушунтириш берилди.

2 нафар аёлларга никоҳдан ажратиш ҳақидаги мурожаати бўйича,  1 нафарига ариза билан фуқаролик судига, 1 нафарига фарзандлари тўлиқ вояга етганлиги сабабли ФҲДЁ органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

1 нафар аёлга уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини шакллантириш юзасидан давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

1 нафар аёлга фарзандининг жаррохлик амалиётини ўтказишда амалий ёрдам бериш юзасидан тиббиёт бирлашмаларига давлат томонидан йўлланма олиш ҳуқуқи бериш тушунтирилди.

1 нафар аёлга турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти олиш масаласида амалий ёрдам бериш юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ФР ва М бўлимига мурожаат қилиши тушунтирилди.

Ш.БОҲОДИРОВ, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг Девонхона мудири.

М.ҚАЮМОВ, фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг Девонхона мудири.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *