Кўрилди

Ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2021 йил 27 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди ва Иқтисодий ишлар бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг суд ходимлари, Қўрғонтепа туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Ҳакимов, МИБ Қўрғонтепа туман бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қўрғонтепа туманидаги 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида ўтказилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди.

Йиғилишда туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.

Сайёр қабулда қатнашган 8 нафар хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди ва мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Чунончи, мурожаатларнинг 1 нафари судга даъво ариза билан, 2 нафарига ишга жойлашиш масаласида туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш хуқуқи тушунтирилди. 2 нафар аёлларга 14 ёшгача нафақа пули олиш масаласида туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқлари тушунтирилди. 1 нафар аёлга фарзандига моддий ёрдам олиш масаласида маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиб, 1 нафар аёлга уй-жой билан таъминлаш масаласида туман ҳокимлигига мурожаат қилиш хуқуқи тушунтирилди.

Шунингдек, 1 нафар аёлга даво аризасини кўриб чиқиш муддати бўйича фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судига мурожаат қилиш хуқуқи тушунтирилди.

Сайёр қабуллар жараёнида Камолова Умида Қўрғонтепа туман давлат архивига ишга тикланиш маласида, Ҳасанова Шаҳнозахон турмуш ўртоғи Ҳасанов Ботирни ишга жойлашиш масаласида, Назарова Муқаддасхон 2 ёшгача нафақа пули олиш масаласида, Ўрмонова Мунавархон фарзанди болалигидан ногиронлиги, 2-гуруҳ нафақаси олишлигини, шу фарзандига моддий ёрдам олиш масаласида ҳам мурожаат этишди ва уларнинг барчасигаҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

И.ҚАМБАРОВ, жиноят ишлари бўйича  Қўрғонтепа туман судининг Девонхона мудири.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *